Соғлом муҳит – Соғлом инсон
Ўзбекистон Экологик ҳаракати қошида жойлашган Манзарали экологик боғда Жаҳон атроф муҳит кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доирасида «Онажоним табиат» ва «Тиббиёт, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва экология» кўрик-танлов голибларига мукофотлар топширилди.

972 йил 5 июнда бўлиб ўтган БМТ нинг Стокгольм Конференцияси қарорига мувофиқ кўпгина мамалакатларда Жаҳон атроф муҳит куни нишонланади. Ушбу муҳим экологик сананинг мақсади атроф муҳитни ҳимоя қилиш масалаларига ва экологик муаммоларни ҳал этишга қаратилган мақсадли дастурларни ишлаб чиқишнинг зарурлигига халқаро жамоатчилик диққатини қаратишдан иборат.
Инсон учун асосий бойлик – бу албатта, унинг соғлиги ҳисобланади – Олий Мажлис қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, ўзбекистон Экология ҳаракати Марказий кенгашининг ижроия қўмитаси раиси Бори Алиханов. – Инсон ўзининг соғлигига ўзи хўжайин. Унга кандай эътибор берса, ер юзида худди шундай яшайди. Бизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз – инсон учун соғлом муҳитни яратиб бериш, чунки экологик муаммолар энг глобал ҳисобланади.
Бизнинг мамлакатимизда Жаҳон атроф муҳит кунини нишонлаш учун эколог-мутахассислар ҳамда кенг жамоатчиликни бирлаштирувчи байрамона тадбирлар ўтказилмокда. Соғлиқ учун муҳим ҳисобланган ва атроф мухитни ҳар тарафлама ривожлантириш ҳуқуқи катталар ва келажак авлод ҳамда болалар ҳуқуқининг ажралмас қисми хисобланади. Шунинг учун Экоҳаракат томонидан узвий экологик таълим ва тараққиёт учун катта эътибор қаратилмокда.
ўтказилган байрамона тадбирда мактаб ўқувчилари орасида она табиат ҳақида энг яхши иншо учун 2-чи Республика «Онажоним табиат» кўрик-танловга якун ясалди. Унинг ташкилотчилари «Тонг юлдузи» рўзномаси муҳарририяти ва «Экоҳаракат» ҳисобланади. Мамлакатимизнинг барча минтақаларидан 200 дан зиёд ўқувчиларнинг ишлари кўрик-танловга тақдим этилди.
ҳамда тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги энг яхши журналистик ва махсус мақола учун «Тиббиёт, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва экология» номли Республика кўрик-танловига якун ясалди. Унинг ташкилотчилари ўзбекистон Экология ҳаракати, ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси, ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик жамғармаси ва «Medical Expres» журнали ва ассоциацияси ҳисобланади.
«Бастет» болалар ўйин ансамблининг ёш солистлари тадбир қатнашчилари олдида чиқиш қилдилар. Меҳмонлар орасида болалар уйининг тарбияланувчилари бўлиб, тадбир якунида уларга қимматли совринлар топширилди.
Материал ва расмлар «Medical Express» шарҳловчиси ва ўзбекистон экология харакатининг матбуот хизмати билан ҳамкорликда тайёрланди