Китоб ва актер ижоди
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида таниқли ёзувчилар, шоир, санъаткор ва спортчилар билан ижодий учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Бундай тадбирлар ўтказишдан асосий мақсад ёшларни айниқса болаларни китоб билан ошно қилиш, уларни маънавий баркамол қилиб тарбиялашда китобнинг ўрнини англатишдир. Ана шундай учрашувлардан бири 24 февраль куни Ўзбек Миллий Академик драма театри актёрлари “Шуҳрат” медали соҳибаси, истеъдодли актриса Дилноза Кубаева ва таниқли театр ва кино актёри Толиб Мўминов иштирокида “Китоб ва актёр ижоди” мавзусида ўтказилди. Тадбирда шунингдек Тошкент Маданият коллежи “Драма театри актёрлиги” йўналиши бўйича таълим олаётган ўқувчилар ҳамда М.Улуғбек тумани 205-сонли мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ҳам иштирок этдилар. Учрашувда актёрлар Уйғун ва Иззат Султоннинг “Навоий” драмасидан парча ижро этдилар. Коллеж ўқувчилари ижросида ўқитувчи Арслон Маҳманазаров раҳбарлигида тайёрланган бадиий асарлардан парчалар томошабинлар эътиборига ҳавола этилди. Учрашув жуда ҳам қизиқарли тарзда кечди. Тадбир сўнггида томошабинлар билан савол-жавоблар ўтказилди.
“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот хизмати