Ru De En

Китоблар тафаккур хазинаси

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуасида таниқли ёзувчилар, шоир, санъаткор ва спортчилар билан ижодий учрашувлар ташкил қилинмоқда.

Бундай тадбирлар ўтказишдан асосий мақсад ёшларни айниқса болаларни китоб билан ошно қилиш, уларни маънавий  баркамол қилиб тарбиялашда китобнинг ўрнини англатишдир.  Ана шундай учрашувлардан бири 25 февраль куни  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси тингловчиларининг “Китоблар - тафаккур ҳазинаси” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, Харқаро “Амир Тумур жамғармаси” раиси биринчи  ўринбосари, “Энг  улуғ, энг  азиз” кўрик танлови ғолиби, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,  таниқли ёзувчи Тўлқин Ҳайит  ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, режиссёр, киноактёр, Тошкент Маданият коллежи “Оммавий байрамлар режиссёрлиги” кафедраси ўқитувчиси Анвар Азимов иштирок этдилар. Тадбирда бугунги ҳаётимизда китобнинг аҳамияти нақадар катталиги ҳамда ўсиб келаётган авлодни ёшлигидан китоб мутолаасига ўргатиш, уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини ўстиришда ўқиш, ўрганиш ғоят зарурлиги тўғрисида гапирилди.

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот  хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz