Ru De En

Китоб байрами

Хоразм вилояти Урганч тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Китоб байрами” ташкил этилди.

Тадбирда Республикамиз нашриётлари томонидан чоп этилган 1000 номдан ортиқ ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, бадиий-адабий ҳамда болалар адабиётига доир китоб маҳсулотлари ёш китобхонлар эътиборига ҳавола этилди. Тадбирнинг очилиш маросимида  Хоразм вилояти халқ таълими бошқарма бошлиғи Эргаш Худойназаров,  Маънавият  тарғибот маркази вилоят бўлим раҳбари Қудрат Шарипов, мактаб раҳбари Озод Рўзиметов ва “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси директори Шуҳрат Ахунджанов сўзга чиқишди. Китоб ярмаркаси ўқувчилар ҳамда ташриф буюрган ота-оналарда катта таассурот қолдирди. 

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот  хизмати

Сайёра Қосимова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz