Ru De En

Эртак қаҳрамонлари ёш китобхонлар ҳузурида

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида 2015 йилнинг 2 ноябрида бошлаган. Мажмуада айни кунда 18 жанрдаги, 3000 номдаги, 30 000 мингдан зиёд китоб мавжуд.

Бугунги кунда “Китоб олами” савдо мажмуаси республикамиздаги мавжуд 110 та нашриёт ҳамда 100 нафарга яқин муаллиф билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Уларнинг замон талабларига жавоб берувчи китоб маҳсулотлари савдо мажмуасида ўз эгасини топмоқда.   

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил  12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида белгилаб берилган ҳар бир вазифа энг олий мақсад – фарзандларимизда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг таълим-тарбиясини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади. 

Бугун 11 март куни “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасида “Theatre-Studio Silk Route Marionettes” билан ҳамкорликда ўқувчиларни китоб мутолаасига бўлган иштиёқини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш мақсадида “Бўғирсоқ ақл излаб” спектаклининг янги талқиндаги намойиши бўлиб ўтди. Спектакль намойишида “ LIDER” болалар мактаби нодавлат таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари интерактив тарзда қатнашиб,  театр томошасидан катта таассурот олишди. Томоша давомида улар китоб инсон ҳаётида, камолотида энг муҳим восита эканлигини  эртак қаҳрамони бўғирсоқ орқали англаб етишди.  Томоша якунида ёш китобхонларга зиё масканининг китоблари совға сифатида тақдим этилди

“Эртак қаҳрамонлари ёш китобхонлар ҳузурида” шиори остидаги  махсус спектакллар намойиши болажонларни бирдамликка, ватанпарварликка, инсонийликка,  энг асосийси, баркамол инсон бўлиб камол топишида муҳим аҳамият  касб этади,  деб умид қиламиз.

 

                                       “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот  хизмати

Сайёра Қосимова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz