ҚАРШИ ОЛИНГ КИТОБХОН!!!

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси азиз китобхонларга ёзувчи Мухтор Худойқуловнинг “1001 масал” китобини тақдим этади. Маълумки масал-ижтимоий борлиқни мажозий равишда акс эттирувчи асар бўлиб, унда инсонлар ҳаёти турли жониворлар ва бошқа ашёлар воситасида тасвирланади. Муаллифнинг мингдан ортиқ насрий масаллар жамланган ушбу китобида ҳаётнинг турли манзаралари шу тарзда ифодаланиб, инсониятга хос бўлган ижобий фазилатлар улуғланиши билан биргаликда унинг нуқсон ва иллатлари қораланади. Ёзувчи бу билан машҳур юнон масалчиси Эзопга хос бўлган анъаналарни давом эттирган. Насрий масаллар тўплами барча китобхонлар учун қизиқарли бўлади, деган умиддамиз.
“KITOB OLAMI” матбуот хизмати