ОЛАМНИ МАҲЛИЁ АЙЛАГАН ДИЁР

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси Сиз азиз китобсевар юртдошларимизга навбатдаги янги “Оламни маҳлиё айлаган диёр” китобини тақдим этади. Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қаландар Абдураҳмоновнинг ушбу китоби барчамизни ўз бағрида ўстириб улғайтирган она Ватанимиз-гўзал бетакрор Ўзбекистонимиз ҳақида, унинг мустақиллик йилларида эришган улкан ютуқлари ва уларга асос бўлган омиллар тўғрисида ҳикоя қилади. Муаллиф ўтган 25 йил давомида ҳалқимиз босиб ўтган тарихий йўлга нигоҳ ташлаб, муҳим назарий ва амалий хулосалар чиқаради, иқтисодчи олим,шу юртнинг озод ваэркин фуқароси сифатида ўз қалбидаги фарзандлик туйғуси, меҳр ва садоқат ҳиссини чуқур миннатдорчилик билан изҳор этади. Китоб Ўзбекистоннинг йигирма беш йиллик тараққиёт йўлини иқтисодий нуқтаи назардан ўрганишга қизиқадиган илмий ходимлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба ёшлар ва кенг китобхонлар жамоатчилиги учун мўлжалланган.
“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуа матбуот хизмати,
Сайёра Қосимова.