Ru De En

УНУТИЛМАС УЧРАШУВ

 “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “АДАБИЁТГА ЭЪТИБОР- МАЪНАВИЯТГА ЭЪТИБОР, КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР” мавзусида севимли  болажонлар шоири Нуриллоҳ Остон ва ёзувчи Исҳоқжон Нишонов билан  ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда Мирзо Улуғбек туманидаги 112-умумтаълим мактабининг ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этишди. Учрашувда болажонларга китоб ҳамда адабиётнинг инсон камолотида муҳим аҳамият касб этиши, буюк алломаларимизнинг китоб ҳақида ёзган ҳикматлари ҳақида самимий фикрлар билдирилди. Бундай адабий-бадиий  учрашувлар ёшларни бирдамликка, ватанпарварликка, инсонийликка, энг асосийси, баркамол инсон бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади десак, асло муболаға бўлмайди. Учрашув барча йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди.

 

 “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуа матбуот хизмати,

Сайёра Қосимова.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz