Ru De En

Фидокорона меҳнатларнинг муносиб эътирофи

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қудратли давлат асосчиси, тинчлик, бунёдкорлик,барқарорлик ва фаровонлик ҳомийси, илм-фан, таълим, санъат, маънавият ва маърифат ривожига кенг йўл очган буюк давлат арбоби сифатида инсоният тарихида мангу қолади.

Мамлакатимизда мустақил тараққиёт даврининг янги босқичи бошланаётган шу кунларда халқимиз бу ҳақиқатни такрор ва такрор қалбидан ўтказмоқда. Бу жиҳатлар республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт тизимида меҳнат қилаётган юртдошларимиздан бир гуруҳига давлатимизнинг юксак мукофотларини топширишга бағишлаб ўтказилган тадбирда яна бир карра ўз исботини топди.
Тадбирда халқимиз маънавиятини юксалтириш, миллий анъаналаримиз бардавомлигини таъминлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онг-шуурини ҳаёт тарзимизга ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, ҳамма соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимига ҳам улкан эътибор қаратиш, бу улуғ ишлар бундан кейин ҳам катта ғайрат-шижоат билан изчил давом эттирилиши таъкидланди.
Зеро, 2016 йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқимиз Биринчи Президентимиз илгари сурган ғояларга содиқлигини, ўзаро аҳил, ҳамжиҳатлигини, улуғ мақсадлар йўлида якдил ҳаракат қилишини ва улкан натижаларга эриша олишини яна бир бор намоён қилди.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Шу ӯринда, мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан мукофотланган тиббиёт ходимлари ҳам ўзининг
ҳалол меҳнати, истеъдоди ва салоҳияти билан мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонимизнинг замонавий
тараққиёти ва халқаро майдондаги шоншуҳратини ошириш ишига қўшаётган муносиб ҳиссаси билан бугун барчага
ўрнак ва намуна бўлиб келаётган инсонлар эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Бу мукофотлар ўз моҳиятига кўра 
юртимизда инсон қадр-қимматини улуғлаш, миллати, тили ва динидан қатъи назар, шу муқаддас заминни она юрт деб биладиган барча пок ниятли ватандошларимизнинг олижаноб интилишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий, ижодий изланишларини адолатли баҳолашга ва эътироф этишга қаратилгани билан айниқса муҳимдир.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Бугунги кунда халқимиз қўлга киритаётган улкан ютуқларнинг амалий ҳосили ва мевасини юртимиздаги ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўзининг кундалик ҳаётида кўрмоқда, ҳис этмоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Энг муҳими, ана шундай ижобий ўзгаришлар асосида одамларимизнинг дунёқараши, онгу тафаккури юксалмоқда, уларнинг соғлиғи янада мустаҳкамланмоқда.
Бу ҳақда сўз юритар эканмиз, биринчи навбатда ўз жамоаси, эл-юрт ўртасида мардона меҳнати, ақл-заковати, билим ва тажрибаси, ибратли фазилатлари билан бошқаларга ўрнак бўлиб, аҳоли саломатлигини сақлашдек шарафли ишни адо этаётган минг-минглаб фидоий шифокорлар кўз ўнгимизда намоён бўлади. Хусусан, биз учун бебаҳо бойлик бўлмиш инсон ҳаёти ва саломатлигини сақлашга ўзини бағишлаган жонкуяр шифокорлар ўзининг истеъдоди ва малакаси, касб маҳорати билан қандай катта хизмат қилаётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Шу боис, 2016 йилда кўплаб соҳа ва тармоқлар вакиллари қаторида ҳаётимизда ғоят муҳим ўринга эга бўлган тиббиёт тизимида жонбозлик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганини мамнуният билан таъкидлаш жоиз. Мукофотларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамов топширди.
Ўзбекистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz