Ru De En

Тиббиётимизнинг оламшумул муваффақиятлари

Мамлакатимиз перинатал тизимида амалга оширилаётган ўзгаришларда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Баркамол авлод — жамиятнинг бебаҳо бойлиги, эртанги куннинг ишончи ва таянчидир. Шу боис мамлакатимизда ҳар томонлама етук ўғил-қизларни тарбиялаб вояга етказиш, оналар ҳамда болалар саломатлигини муҳофаза қилиш муҳим вазифалардан бири саналади. Хусусан, шифо муассасаларини жаҳон андозаларига мос ускуналар би¬лан таъминлаш, жойларда бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада тако-миллаштириш, қолаверса, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бо-расида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўзининг ижобий самарасини бераётир. Айниқса, Президентимизнинг “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, репродуктив саломатликни асраш ҳамда оналар ва болаларга тиббий хизмат кўрсатувчи даволаш масканларининг моддий-техник базаси босқичма-босқич мустаҳкамланмоқда.

Шу билан бирга, ота-она бўлиш бах­ти насиб этган ҳар қайси инсон борки, кўзининг оқу-қораси ҳисобланган фар­зандининг соғлом ва баркамол, маънан етук, билимли, ақл-заковатли бўлиб во­яга етишини истайди. Унинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини, фаровон келажагини кўришни ўзининг энг улуғ орзуси, деб билади. Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб юр­тимизда соғлом она — соғлом бола масаласи давлат сиёсатининг усту­вор йўналишига айлангани, кенг кўламли умуммиллий дастурлар до­ирасида амалга оширилаётган улкан ишлар ана шундай беғубор ниятлар рўёбига қаратилганлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

Зеро, Президентимиз таъкидла­ганидек, олдимизда турган энг эзгу мақсадларимиз — мамлакатимизнинг буюк келажаги ҳам, эртанги куни­миз, эркин ва фаровон ҳаётимиз ҳам, Ўзбекистоннинг XXI асрда жаҳон ҳамжамиятидан қандай ўрин эгаллаши ҳам — буларнинг барча-барчаси, авва­ламбор, янги авлод, униб-ўсиб келаёт­ган фарзандларимиз қандай инсонлар бўлиб вояга етишига боғлиқдир.

Шу боис ҳам, Истиқлол туфайли халқимизга хос болажонлик фазила­ти давлат миқёсига кўтарилди. Пре­зидентимиз юксак минбардан туриб айтган «Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва ал­батта, бахтли бўлишлари шарт!» деган пурҳикмат чақириқ бугун мил­латимиз шаъни-шиорига айланди. Давлатимиз сиёсати, ҳур ва озод диё­римизнинг бугуни ва эртасини кўзлаб қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти аввало, ёш авлод ка­молотига қаратилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан турли йилларнинг “Оила йили”, “Оналар ва болалар йили”, “Соғлом авлод йили”, “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, “Ижтимоий ҳимоя йили”, “Баркамол авлод йили”, “Соғлом бола йили” каби номлар билан аталиши замирида ҳам, аввало, фарзандларимиз, қолаверса, аҳолининг барча қатламига кўрсатилаётган ғамхўрлик мужассам. Ўтган давр мобайнида “Соғлом она — соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилиши натижасида Скрининг ва Перинатал каби янги тиббий марказлар ҳамда уларнинг вилоятлардаги филиаллари миллий тиббиётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади. Перинатология – акушерлик ва гинекология, неонатология, педиатрия, жарроҳлик, невропатология, тиббиёт генетикаси ва бошқа кўплаб тиббиёт соҳаларининг ўзига хос уйғунлигидир.

Мамлакатимизда  Соғлом она ва бола йили, деб эълон қилинган жорий йилда ҳам бу борадаги изчил ишлар давом эттирилиб, янада кенгайтирилади.

2016 йил 9 февралда Президентимиз Ислом Каримов томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тасдиқланди. Унда «Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади» деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғояни жамиятимизда теран англаш ва қарор топтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини мустаҳкамлаш, баркамол авлодни тарбиялаш, оила институтини мустаҳкамлашда давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар кўзда тутилган.

Оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизлар манфаатларини таъминлаш, кучли, барқарор ва фаровон давлат негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш Давлат дастурида белгиланган муҳим йўналишлардан биридир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика перинатал марказида ҳам она ва бола саломатлиги муҳофазаси йўлида барча шартшароитлар яратилган. Марказ 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг асосий вазифаси ҳомила ҳолатини кузатиш, жарроҳлик йўли билан ўз вақтида даволаш учун туғма нуқсонларни аниқлаш, ой-куни етмай ва кам вазнда туғилган чақалоқларни парваришлашдан иборат. Бу борада эришилаётган муваффақиятлар нафақат гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш, балки уларнинг тўлақонли умр кечиришини таъминлаш имконини беради. Мабодо, бўлажак она ҳомиладорлик даврида бирор хасталик билан оғриса, муддатидан аввал туғруқ хавфи мавжуд бўлса, бу ерда унга малакали тиббий хизмат кўрсатилади. Эрта туғилган чақалоқлар эса алоҳида муҳитда парваришланади.

Шифо муассасаси қошида туғруқ, гинекология, неонатал жарроҳлик, реанимация, чақалоқлар ва ҳомиладорлар патологияси сингари бўлимлар, шунингдек, маслаҳат поликлиникаси фаолият кўрсатмоқда. Оналар ва болаларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча имкониятлар етарли. Туну кун ишлайдиган реанимамобиль ёрдамида пойтахтдан олис ҳудудда яшовчи беморларга ҳам шошилинч тиббий кўмак берилади. Энг сўнгги ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари билан жиҳозланган ҳамда ходимлари катта тажрибага эга марказда замонавий даволаш усулларидан кенг фойдаланилмоқда. Масалан, чақалоқлар реанимация бўлимига муддатидан анча аввал туғилган, респиратор, операциядан олдин тайёргарлик ёрдамига муҳтож, мониторинг қилиш ва ҳаётий муҳим функцияларни сақлашни талаб қиладиган ҳолатдаги чақалоқлар ўтказилади. Бу ерга марказнинг туғруқхона бўлимларидан ўтказилган ва мамлакатимиздаги бошқа шундай муассасалардан олиб келинган Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан турли йилларнинг “Оила йили”, “Оналар ва болалар йили”, “Соғлом авлод йили”, “Ҳомийлар ва шифокорлар йили”, “Ижтимоий ҳимоя йили”, “Баркамол авлод йили”, “Соғлом бола йили” каби номлар билан аталиши замирида ҳам, аввало, фарзандларимиз, қолаверса, аҳолининг барча қатламига кўрсатилаётган ғамхўрлик мужассам. Ўтган давр мобайнида “Соғлом она — соғлом бола” ғоясини ўзида мужассам этган дастурлар асосида кенг кўламли чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилиши натижасида Скрининг ва Перинатал каби янги тиббий марказлар ҳамда уларнинг вилоятлардаги филиаллари миллий тиббиётимизда мустаҳкам ўрин эгаллади. Перинатология – акушерлик ва гинекология, неонатология, педиатрия, жарроҳлик, невропатология, тиббиёт генетикаси ва бошқа кўплаб тиббиёт соҳаларининг ўзига хос уйғунлигидир.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Республика перинатал марказида ҳам она ва бола саломатлиги муҳофазаси йўлида барча шартшароитлар яратилган. Марказ 125 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг асосий вазифаси ҳомила ҳолатини кузатиш, жарроҳлик йўли билан ўз вақтида даволаш учун туғма нуқсонларни аниқлаш, ой-куни етмай ва кам вазнда туғилган чақалоқларни парваришлашдан иборат. Бу борада эришилаётган муваффақиятлар нафақат гўдаклар ҳаётини сақлаб қолиш, балки уларнинг тўлақонли умр кечиришини таъминлаш имконини беради. Мабодо, бўлажак она ҳомиладорлик даврида бирор хасталик билан оғриса, муддатидан аввал туғруқ хавфи мавжуд бўлса, бу ерда унга малакали тиббий хизмат кўрсатилади. Эрта туғилган чақалоқлар эса алоҳида муҳитда парваришланади.

Шифо муассасаси қошида туғруқ, гинекология, неонатал жарроҳлик, реанимация, чақалоқлар ва ҳомиладорлар патологияси сингари бўлимлар, шунингдек, маслаҳат поликлиникаси фаолият кўрсатмоқда. Оналар ва болаларга намунали тиббий хизмат кўрсатиш учун барча имкониятлар етарли. Туну кун ишлайдиган реанимамобиль ёрдамида пойтахтдан олис ҳудудда яшовчи беморларга ҳам шошилинч тиббий кўмак берилади. Энг сўнгги гўдаклар она қорнидаги муҳитга имкон қадар мослаштирилган шароитларга эга махсус кювезда сақланади. Чақалоқларнинг ўзини ҳис қилишига қараб, уларга сунъий нафас берилади. Бундай кювезларда бола вазнини аниқлаш ҳамда унинг вазнига вазн қўшилишини кузатиш мумкин. Марказда чақалоқ дунёга келгач, шифокорлар зудлик билан жарроҳлик амалиётини бажаришини талаб қиладиган турли ҳолатлар ҳам учраб туради. Республика перинатал марказининг чақалоқлар неонатал жарроҳлик бўлими мутахассислари ўта мураккаб операцияларни амалга оширмоқда.

Замонавий ташхис қўйиш ва даволаш дастурлари амалиётга жорий этилиб, мунтазам такомиллаштириб борилмоқда. Хусусан, эндоскопик текширув ҳазм қилиш йўлининг юқори қисми патологиясини ўрганиш имконини бераётир. ФЭГДС аппарати эса чақалоқларнинг қизилўнгач касаллигини батафсил ўрганиш ва бундай операцияларни муваффақиятли ўтказишга ёрдам беради.

Бундан ўн йил аввал ҳазм қилиш йўлининг юқори қисми патологияси билан туғилган гўдаклар ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони ҳали йўқ эди. Бугунги кунда эса эрта ташхис қўйиш, операция йўли билан даволаш ва операциядан кейин парвариш қилиш усулларининг такомиллаштирилгани самарасида бундай ташхис қўйилган 83-87 фоиз чақалоқнинг ҳаёти сақлаб қолинмоқда. Бу эса жаҳон кўрсаткичларига тўла мос келади. Бундан ташқари, чақалоқлар операциядан сўнг бир йил ва ундан ортиқ вақт давомида шифокорлар назоратида бўлади.

Албатта, бу борада етарли маълумотга эга бўлмаган киши чақалоқлар ҳаётини сақлаб қолиш жараёнининг барча нозик жиҳатларини тушуниши қийин. Бироқ, яшаб кетишига умид бўлмаган чақалоқларнинг бугун ўйнаб юрганини кўриб, шифокорларнинг маҳоратига таҳсинлар айтасан, мурғак беморлар ва уларнинг оналари ҳаёти ишончли қўлларда эканига амин бўласан, киши. Зеро, Республика перинатал марказида ўз касбига содиқ ва ҳар бир бола ҳаётини сақлаб қолиш учун умрини бағишлашга тайёр мутахассислар меҳнат қилаётир.

Шу боис юқори малакали кадрлар таркибини шакллантириш марказнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шуниси эътиборга сазоворки, марказ жамоасининг аксарияти ёш шифокорлардир. Бу ерда 65 нафар шифокор – акушер-гинеколог, реаниматолог-анестезиолог, неонатал реаниматолог, неонатолог, неонатал жарроҳлар, лаборант-шифокорлар меҳнат қилмоқда. Уларнинг 2 нафарифан доктори, 12 нафари тиббиёт фанлари номзоди, 40 дан зиёд шифокор олий тоифали. Марказда ишлаётган 167 нафар тиббиёт ҳамшираси ва акушерларнинг 22 нафари олий маълумотли, 45 нафари олий тоифали.

Айни чоғда мазкур шифо маскани юртимиздаги барча репродуктив саломатлик масканларининг реаниматолог мутахассислари учун илмий-амалий марказ вазифасини ҳам ўтамоқда. Бу ерда реанимация маслаҳати бригадаси доимий иш олиб бораётганлиги боис ҳудудлардаги мутахассислар беморларни даволаш борасида марказдан керакли тавсияларни олишади. Бундан ташқари, муассаса шифокорлари иштирокида мамлакатимизнинг барча вилоятларида “Соғлом она — соғлом бола” шиори остида семинар-тренинглар мунтазам ташкил этилади. Бу эса, ўз навбатида, марказга мурожаат қилувчиларга маъқул бўлмоқда. Дилрабо Ҳусанова — ана шундай юртдошларимиздан бири. У ўз фарзандининг муддатидан бир ой аввал туғилгани учун хавотирда эди. Шифокорларимизнинг фидойилиги, ғамхўрлиги, қолаверса, марказда юқори сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун яратилган имкониятлар туфайли у гўдагини соғ-саломат бағрига олди.

Очиғи, камқонлик, йод ва дармондорилар етишмовчилиги, буйрак хасталиги сингари туғилажак фарзанднинг соғлиғи ҳамда ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган ҳолатлар кечиктирмай аниқланиб, зарур муолажалар қилиниши бехатар туғруқ кафолатидир. Ҳозирги кунда юртимиз шифокорлари томонидан кенг жамоатчилик орасида доимий тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётганлиги туфайли бундай асоратли хасталиклар билан боғлиқ муаммолар вақтида бартараф этилишига эришилмоқда. Буларнинг барчаси соҳада кузатилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайлидир.

Тўғри, биз қилинган ишлар ҳақида гапирганда, кўпинча уларни рақамлар ва фоиз ҳисобида ифодалашга одатланганмиз. Аммо, ҳар қандай рақам ортида инсон, унинг тақдири, юртимиз аҳолисининг ҳаёти ва истиқболи билан боғлиқ масала борлигини унутмаслигимиз керак. Айни пайтда, ушбу рақамлар замирида қанча куч, қанча маблағ ва меҳнат ётганини ҳис этиш қийин эмас.

– “Ким эдигу, ким бўлдик?”, деган ҳикматли саволни Президентимиз доимо эслатиб турадилар, – дейди Республика перинатал маркази директори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Саида Ҳасанова. - Давлатимиз раҳбари яқинда мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаларида 2030 йилгача бўлган даврда юртимизнинг янада тараққий этиш йўлларини белгилаб бердилар. Ишончим комилки, бу эзгу ишларимиз келгусида ҳам изчил давом этади. Бунинг учун давлатимизнинг куч-қудрати ҳам, салоҳияти ҳам етади, албатта. Фахр ва мамнуният билан айтаманки, мамлакатимизда инсон саломатлигини асраш устувор вазифа сифатида ҳаётга татбиқ этилаётган экан, қолаверса, шифокорларга бўлган беқиёс эътибор ва ғамҳўрлик бизни ҳамиша ғурурланиб, фидоийлик билан ишлашга ундайверади.

Дарҳақиқат, шундай. Мухтасар қилиб айтганда, эзгу ниятлар ижобат бўлаяпти. Навқирон авлод истиқболи йўлидаги изланиш ва интилишлар ўз мевасини бераяпти. Соғлом ва баркамол фарзандларни вояга етказиш, уларнинг бахту иқболини кўриш ҳар бир ота-онанинг юксак орзуси, жамиятнинг улуғ мақсади ҳисобланади. Бинобарин, бола саломатлигини мустаҳкамлашга ҳамиша масъулият билан ёндашсак, бу муҳим вазифага ҳаётий зарурат деб қарасак, қалбимиз, ҳаётимиз ва хонадонларимиз доимо болажонларимизнинг беғубор кулгуларига тўлиб-тошаверади.

Фурқат Санаев,

 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ахборот хизмати бошлиғи.рот хизмати бошлиғи.


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz