“Jurabek Print” босмахонаси – жаҳон сифат стандартлари даражасидаги тиббий полиграфия
“Jurabek Print” МЧЖ 2012 йилда энг янги ишлаб чиқариш ускуналари билан жиҳозланган бўлиб, бу мазкур компанияга нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёдаги энг замонавий полиграфия мажмуи мақомига эга бўлиш имконини берди. Бу ютущ полиграфия ускуналарини етказиб бериш бўйича дунёда етакчи бўлган Hiedelberg (Германия) компанияси томонидан ҳам эътироф этилган.

“Jurabek Print” МЧЖ Сизга энг янги Европа ускуналари билан жиҳозланган замонавий ишлаб чиқариш мажмуида полиграфия маҳсулотларини тайёрлаш бўйича ўз хизматларини таклиф этиш шарафига сазовор. Ишлаб чиқариш мажмуи 1400 кв. метрдан иборат бўлган хусусий ҳудудда жойлашган бўлиб, бу тўлиқ ишлаб чиқариш циклини, шу жумладан тайёрланаётган маҳсулотларга нашргача, нашр даври ва нашрдан сўнг ишлов бериш учун оптимал инфратузилма яратиш имконини беради.
МЧЖ “Jurabek Print” компанияси биринчи навбатда фармацевтик упаковка материалларини ишлаб чиқариш мақсадида ташкил этилганини эътиборга олган ҳолда, мазкур корхонада биринчи кунлардан бошлабоқ барча ишлаб чиқариш босқичларида ва юклашдан аввал Сифатни назорат қилиш бўлими фаолияти йўлга қўйилган. Бу барча мижозларни юқори сифатли упаковка, этикетка ва бошқа ҳар қандай турдаги полиграфия маҳсулотлари билан таъминлаш имконини беради.
Бугунги кунда “Jurabek Print” МЧЖ жадал ривожланаётган, малакали, ёш ва ғайратли раҳбарлар ҳамда ихтисослик бўйича олий маълумотли мутахассислар таркибига эга бўлган компаниядир. Компания ишчиларининг ўртача ёши 35 ёшни ташкил этишига қарамай, бу ерда полиграфия соҳасида катта иш тажрибасига эга бўлган ходимлар фаолият юритади. Компания фаол ривожланмоқда ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини мунтазам равишда яхшилаб боришга йўналтирилган янги технологиялар, бошқарув услублари ва ходимлар таълимини жорий қилиб бормоқда.
Компания Nestle, Nobel Fаrm, Engelberd, Knauf, Dr. Mardon Pharmaceutical, Jurabek Laboratories, Artel, Merry Med Farm, Red-Bull, Baby Line, SayhunOffice, Market, “Navro’z-PTK” МЧЖ, Vades Group, ПРООН, ЎзХимфарм, Code Farm, Sidh Farm каби компаниялар буюртмаси бўйича упаковка, сувенир, тақдимот йўналишидаги ва бошқа полиграфия маҳсулотларини тайёрлаш соҳасида катта тажрибага эга. Юқорида номлари тилга олинган компаниялар билан узоқ муддатли шартномалар тузилган.
Қуйидаги замонавий ускуналар билан жиҳозланганлик ишлаб чиқариш мажмуининг кучли томони ҳисобланади:
- Нашргача ишлаб чиқариш мажмуи: соатига 14 тадан 17 тагача шаклни чиқариш имконига эга бўлган, СТР босма пластиналарини тўғридан-тўғри кўрсатувчи Heidelberg Suprasetter A75 Gen III мосламаси, шаклларни монтаж қилувчи 2 камерали Mount-o-Matic Table Top 600MK II мосламаси, Raptor 85T Online сурат чиқариш процессоридан ташкил топган.
- Ўйиб ёзувчи пичоқларни тайёрлаш бўйича хусусий устахона;
- Heidelberg Speedmaster SM 74-5 Drupa 2012 авлоди русумли беш бўёқли нашр қилувчи офсет машинаси (суратда саҳифа марказида);
- 53х74 форматли Heidelberg Speedmaster SM 74 Drupa 2012 авлоди русумли икки ёқлама офсет машинаси;
- Stahlfolder TI 52/4+2/.st36/4-K русумли кассетали фальцовка машинаси;
- Heidelberg Eurobind 600 HM русумли тикмасдан елимли бириктириш машинаси;
- Зарқоғоз билан иссиқ ҳолда босма нақш солувчи ускунага эга бўлган Кама Pro Cut 74 русумли штанцовка аппарати;
- Gallus EM 280 флексография машинаси;
- Prati Saturn TE 280 русумли кесувчи-ўровчи машина.
■
“Jurabek Print” МЧЖ директори И.Р. Лутфуллаев.