Ru De En

ФАРОВОНЛИК ВА БУНЁДКОРЛИК мамлакатимиз тиббиёт тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда ҳам ўз ифодасини топмоқда

Бунёдкорлик ва яратувчилик – халқимизга хос фазилатлардандир. Қадимий обидалардан тортиб, мустақиллик йилларида барпо этилаётган улкан иншоотлар, равон йўллар ва маҳобатли кўприклар, шунингдек, кўркам турар-жойлар, ижтимоий соҳа объектлари ҳисобланган мактабу лицейлар, шифохона-ю йирик тиббиёт марказлари, сўлим боғу хиёбонлар – буларнинг барчаси халқимиз ақл идроки, тафаккури, беқиёс куч-қудрати, улкан бунёдкорлик ва юксак яратувчилик салоҳиятининг ёрқин ифодасидир.

Халқимизнинг буюк бунёдкорлик салоҳияти азал-азалдан дунё аҳлини лол қолдиргани рост. Сабаби, заминимизда барпо этилган тарихий обида ва иншоотлар ўзининг мураккаб меъморий ечими билан ҳанузгача етти иқлим одамларини ўзига оҳанрабодек маҳлиё этиб келмоқда.
Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Марғилон, Қўқон каби қадимий шаҳарларимиздаги минглаб осориатиқаларнинг аксарияти ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани ҳам бежиз 
эмас. Бу тарихимизга бўлган ҳурматэҳтиром ифодасидир. 
 
 
 
 
 
 
Қувонарлиси, мустақиллик йилларида Президентимиз ташаббуси билан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларига бўлган эътибор янада кучайтирилди. Натижада ўтган қисқа даврда мамлакатимиз қиёфаси тамомила ўзгариб, янгича чирой касб этди. Тарихий обидаларга уйғун тарзда кўплаб замонавий бинолар тикланди ва бу жараён изчил давом эттирилмоқда. Пой-
тахтимиз мисолида айтадиган бўлсак, кейинги йилларда барпо этилган “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройи, маърифат маркази”, “Пойтахт” бизнес маркази, “Бунёдкор” спорт мажмуаси сингари кўплаб иншоотлар шаҳар кўркига ўзгача жозиба бағишлаб турибди.
Қолаверса, Тошкентда Себзор кўчаси бўйлаб Абдулла Қодирий кўчаси устидан ўтадиган янги кўприк қурилиб, фойдаланишга топширилгани эса бунёдкорлик салоҳиятимиз янада юксалиб, кўприксозликда бой тажриба тўпланганининг амалий тасдиғи бўлди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Президентимиз бу муҳташам кўприк билан танишув чоғида таъкидлаганидек, авваллари бирор иншоот ёки кўприк қуриш керак бўлса, кимни ёрдамга чақиришни ўйлардик. Битта кўприк қуриш учун икки-уч йил вақт кетарди. Энди мамлакатимизда замонавий шаҳарсозлик, йўлсозлик тажрибаси тўла шаклланди, кўприксозлик соҳаси ҳам пайдо бўлди. Мана шундай замонавий, муҳташам кўприкнинг 8 ойда бунёд этилгани мамлакатимизнинг жадал ривожланиб бораётгани, халқимиз нақадар улкан ютуқ ва марраларга эришаётганини кўрсатади.
Дарҳақиқат, юртимиз кўприксозлари бунёдкорлик жабҳасида ҳеч кимдан кам эмасликларини намоён этишмоқда.
Э н г  му ҳ и ми , бу г у н г и асл и й ўзгаришлар палласида юрт ободлиги ва фаровонлигига ҳисса қўшишдек эзгу мақсад ҳар бир юртдошимизнинг орзу- интилишларида акс этаётир.
Айниқса, мазкур жараёнда мамлакатимизда давлат қудрати ва бойлигини белгиловчи муҳим омиллардан бири – тиббиёт тизимини ривожлантиришга, замонавий даволаш муассасалари инфратузилмасини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури доирасида бунёд этилаётган замонавий даволаш муассасалари “Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик” деган саволга жавоб десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
“Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” номли асарни мутолаа қилар эканмиз, Юртбошимизнинг халқимиз бахт-саодати, эртанги кунини ўйлаб бошлаган ана шу оқилона сиёсати мазмун-моҳиятини янада чуқурроқ англаб етамиз.
Чиндан ҳам, бундан йигирма беш йил аввалги ҳолатни бир кўз олдингизга келтириб кўринг-а! Кўпчилик ёши катталар яхши эслайди, тиббиёт ходимлари оғир шароитларда ишлашар, имтиёз, эътибор ва рағбат деган тушунчалардан бебаҳра эдилар. Даволаш муассасаларини айтмайсизми?!
Пана-пастқам биноларда жойлашган, улардаги мавжуд имкониятлар ҳам ночор аҳволда эди. Қисқаси, тизим мутлақо талаб ва эҳтиёжга жавоб бермасди. Халқимизнинг турмуш даражаси, ўртача умр кўриш борасидаги кўрсаткичлари ниҳоятда ачинарли аҳволда эди.
Хўш, бугун-чи? Бугун Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимизда сифат жиҳатидан янги, энг юксак талабларга жавоб берадиган бирламчи тиббиёт, республика ҳамда вилоятлар шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш марказларини ўз ичига олган тиббиёт муассасаларининг мукаммал тармоғи яратилди.
Бунда давлатимиз раҳбарининг 1998 йил ноябрь ойидаги Фармони асосида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурининг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этди. Ушбу ҳуқуқий ҳужжат ижросини таъминлаш орқали
соғлиқни сақлаш соҳасида илғор шакл ва услублар амалиётга жорий қилинди. Жойларда беш поғонадан иборат самарасиз, кўп харажат талаб қиладиган эски тизим ўрнига бирламчи бўғиннинг янги, ихчам ва замонавий тизими — қишлоқ врачлик
пунктлари, шунингдек, туман тиббиёт бирлашмалари вужудга келди. Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, турли 
йўналишларда фаолият кўрсатувчи ихтисослаштирилган тиббий марказлар, кадрлар тайёрлаш ҳамда фармацевтика соҳасини ривожлантириш каби йўналишларда салмоқли ютуқлар қўлга киритилди. Шу тариқа мамлакатимизда тиббий хизмат кўрсатишнинг ўзига хос миллий модели яратилди.
Кўриб турганингиздек, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган тадрижий ислоҳотлар сиёсати ва халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли Ўзбекистон мустақиллик йилларида улкан натижаларга эришиб, изчил тараққий этиб бормоқда.
Гарчи юртимиз ўзининг навқирон 25 ёшини қарши олаётган бўлсада, ана шу қисқа муддатда янги муваффақиятларни, юксак марраларни забт этаётир. Уларнинг ҳар бири, айниқса, дунё жадал ўзгариб бораётган, бутун бошли минтақалар сурункали низолар ўчоғи ва қонли тўқнашувлар гирдобида қолган бир даврда жуда аҳамиятлидир.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон мураккаб геосиёсий шароитларда мамлакатда қарор топган барқарорлик ва осойишталикни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб, юқори иқтисодий ўсиш суръатларига эришаяпти, ижтимоий соҳа ривожланмоқда, таълим ва тиббиётни равнақ топтириш ҳамда аҳоли фаровонлигини янада ошириш ва юрт ободлиги учун катта миқдорда инвестициялар йўналтирмоқда. Бу натижалар осмондан тушган эмас. Ҳар бир муваффақият, ҳар бир марра замирида мамлакатимиз раҳбари атрофида бир т ану бир жон бўлиб жипслашган, ислоҳотларни рўёбга чиқариш йўлида юксак масъулият ҳисси билан яшаётган халқимизнинг заҳматли меҳнати мужассам.
Шу ўринда буни биз мамлакатимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш, соғлиқни сақлаш тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш, хусусан замонавий, жаҳон стандартлари даражасидаги тиббиёт масканларини барпо этиш ва жиҳозлаш учун давлатимиз томонидан ажратилаётган маблағлар миқдорининг йилдан-йилга ортиб бораётганлиги мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Масалан, 2011 йилги Инвестиция дастури доирасида 136,0 млрд.сўм, 2012 йилда – 256 млрд. сўм ажратилган бўлса, 2013 йилда эса соғлиқни сақлаш соҳасига йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2010 йилга нисбатан 3,8 баробарга ошиб, бу борадаги кўрсаткич 300 млрд. сўмдан зиёдни ташкил этди.
Шу ўринда ўтган 2014-йил давомида ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган тиббиёт муассасаларининг моддийтехник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида 137 та тиббиёт муассасасида, жумладан, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент вилоятларидаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, Андижон шаҳридаги туғуруқ комплекси, Тошкент шаҳридаги болалар санаторийси, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг болалар хирургияси бўлими ва
бошқа соғлиқни сақлаш масканларида қарийб 410 млрд. сўм миқдоридаги қурилиш, реконструкция ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилганини таъкидлаш жоиз.
Қисқа давр ичида фойдаланишга топширилган объектлар қаторида Республика фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази, Республика Перинатал маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоят болалар кўптармоқли тиббиёт марказлари, Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Кегейли, Тўрткўл, Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Самарқанд вилоятининг Қўшрабод, Хоразм вилоятининг Янгиариқ туман тиббиёт бирлашмалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Сурхондарё вилояти болалар сил касалликлари санаторийлари, Фарғона ва Наманган вилоятлари, Жиззах вилоятининг Зомин тумани ДСЭНМ бинолари, Тошкент шаҳар туғуруқ комплекси, Қўқон шаҳридаги 3та, Наманган
шаҳридаги 2 та оилавий поликлиникалар, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятлари ОИТС марказлари, намунали уй-жой қуриш дастури доирасида 20 ҚВП каби муассасалар борлиги тахсинга лойиқдир.
Жорий йилда Инвестиция дастури асосида 141 та тиббиёт муассасасида қарийб 495 млрд. сўм ҳажмидаги реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилгани, уларни замонавий диагностика ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш учун хорижий молия институтларининг 25 млн. доллар маблағлари жалб этилгани ҳам ахоли саломатлигини янада
мустаҳкамлашдек эзгу мақсадга хизмат қилади.
Президентимизнинг 2011 йил 28 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилиниши бу борадаги ишларнинг янада юксак босқичга кўтарилишига асос бўлди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида яқин келажакда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ
қилишни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилиб, ана шу устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида кенг кўламли ишлар ҳаётга татбиқ
этилмоқда. 2015 йилда 40 дан зиёд объект, яъни 18 та шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, 5 та руҳий ва
асаб касалликлари шифохоналари, 9 та силга қарши кураш муассасалари каби йирик тиббиёт муассасалари тўлиқ
таъмирлашдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилади.
2016 йил – Соғлом она ва бола йилида қатор шу тизимдаги даволаш муассасалари билан бирга вилоят кўп тармоқли ва болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари таъмирдан тўлиқ чиқарилиб, фойдаланишга топширилади.
2018 йил якуни билан эса барча шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларида қурилиш ва реконструкция ишлари тўлиқ тугатилиши режалаштирилган.
Ана шу йўналишдаги кенг кўламли ишларимизнинг давоми ҳақида гапирганда, биргина мисол: бугунги кунда Тошкент шаҳрида Жанубий Корея давлатининг беғараз ёрдами билан қиймати 130 миллион 600 минг доллар бўлган кўп тармоқли замонавий болалар шифохонасининг қурилиши бошланганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз. Бу мажмуанинг – Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳудудида ягона бўлган, тўртинчи, яъни энг юқори даражага эга ноёб тиббиёт масканининг яқин келгусида фойдаланишга топширилиши соғлом авлод тарбияси йўлида улкан қадам бўлиши шубҳасиздир.
Хулоса қилиб айтганда, бунёд этилажак ушбу даволаш муассасалари, умуман бунёдкорлик ишларимиз халқимиз манфаатларига янада тўлиқ хизмат қилиши учун, қолаверса, ушбу иншоотлар мамлакатимизнинг кўркига кўрк бағишлаши ва барпо этилаётган ушбу муассасаларда миллий архитектура анъаналари билан бугунги замонавий шаҳарсозлик меъморий намуналари тўлиқ мужассам бўлиши учун кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, бунёдкорлик ишларига бутун қалб қўрини бағишламоқ керак.
Ободлик кўнгилдан бошланади, деган сўзлар халқимиз қалбидан чуқур жой олди, эзгу даъватга айланди, деган эди Президентимиз шу йилнинг 30 июнь куни Қашқадарё вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш чоғида. Чунки, одамлар ўз уйини, кўчасини, маҳалласини обод қилишга, бахтли ҳаёт кечиришга интилиб яшамоқда. Бу уй-жойларни, йирик даволаш муассасалари-ю шифохоналарни қуришдан мақсадимиз ҳам халқимизнинг обод ва фаровон яшашини таъминлашдир. Токи, бугун юртимизда бунёд этилаётган мажмуаларда
яратилган шарт-шароитлар, жумладан, ландшафт дизайни, гўзал фавворалар, анвойи гуллар, райҳонлар ва манзарали дарахтлар унга зеб бериб, янада кўркам қиёфа касб этсинки, бу ҳамиша бунёдкор халқимизнинг юксак яратувчилик
салоҳиятидан дарак бериб турсин.
Фурқат Санаев,
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги Ахборот хизмати бошлиғи.

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz