Ru De En

ЖУРНАЛИСТЛАР ИХТИСОСЛАШУВИ

Сӯнгги йилларда дунёда бӯлаётган ҳодисаларнинг шаклланиши, воқеалар оқимининг у ёки бу томонга оғишида оммавий ахборот воситаларининг таъсири янада бӯртиб кӯзга ташланмоқда. Шундан хулоса қилса бӯлади-ки, ҳар қандай мамлакатда ахборот эркинлигини таъминламасдан, оммавий ахборот воситаларини одамлар ӯз фикр ва ғояларини, содир бӯлаётган воқеаларга ӯз муносабати ва позициясини эркин ифода этадиган минбарга айлантирмасдан туриб, юксак мақсадларга эришиб бӯлмайди.

Ӯзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қӯллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида «Ӯзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлардан халқимиз ва кенг жамоатчиликни хабардор этишда оммавий ахборот воситаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш» мавзусида семинар ӯтказилди. Тошкентдаги «Пойтахт» бизнес марказида бӯлиб ӯтган, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вакиллари, вазирликнинг масъул офицерлари, республикамиздаги етакчи оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда вилоятларда фаолият юритаётган журналистлар иштирок этган семинарни Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қӯллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори   А. Абдуллаев кириш сӯзи билан очди. Шундан кейин Мудофаа вазирининг ӯринбосари полковник Н. Мулабаев сӯзга чиқди. Маълумки, Президентимиз Ислом Каримовнинг Қуролли Кучлар ташкил топганлигининг 22 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йӯллаган байрам табригида ҳарбий хизмат, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва армиямизда амалга оширилаётган кенг кӯламли ислоҳотлардан мамлакатимиз фуқароларини хабардор этишда оммавий ахборот воситалари ва Интернетнинг миллий тармои имкониятларидан фаол фойдаланиш, бу борада расмиятчилик ва юзаки ёндашувларга йӯл қўймаслик, ёшларимиз қалбида Ватанимизга чуқур меҳр-муҳаббат, уларда Қуролли Кучларимиз билан ғурурланиш ва ҳарбий хизматга ҳурмат туйғусини тарбиялаш лозимлиги алоҳида қайд этиб ӯтилган. Мудофаа вазирлигининг малакали мутахассислари томонидан эътиборингизга ҳавола қилинадиган маърузалар сиз журналистларни миллий армиямиз ҳақида, ҳарбий хизмат бугун жамиятимизда, хусусан ёшлар ӯртасида шарафли ва фахрли касбга айлангани борасида таҳлилий, публицистик материаллар тайёрлашингизга асос бӯлиб хизмат қилади, деди жумладан Мудофаа вазирининг ӯринбосари.

Журналистлар ихтисослашувини ривожлантиришга қаратилган семинарда Ӯзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ӯринбосари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси Иқбол Мирзаалиев, вазирликнинг тегишли бошқарма, бӯлим ва хизматлари масъул ходимлари – подполковниклар А. Сафаров, Ш. Щосимов, А. Аҳмедов, У. Щодиров ва бошқалар давлат мустақиллиги ва хавфсизлигини таъминлаш, Ӯзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини шакллантириш ва фаолият юритишининг ҳуқуқий асослари, ҳарбий кадрларни тайёрлаш тизими, ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларини ижтимоий муҳофаза қилиш  каби мавзуларда маърузалар ӯқишди. ҳар бир маърузадан кейин журналистларни қизиқтирган саволларга кенг ӯрин берилди.

«Фарғона тамаддуни» газетаси бош муҳаррири Муқаддас Шокирова, «Маънавият» газетаси мухбири Фотима Ӯктамова, навоийлик Илҳом Сатторов, сирдарёлик Шаҳноза Умирова ва бошқалар миллий армиямиз қӯшинларида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан батафсил танишиш имконини берган мазкур семинар ташкилотчиларига ӯз миннатдорчиликларини билдирдилар.

– Ватанимиз Қуролли Кучлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишда журналистлар ихтисослашувини ривожлантиришга қаратилган мазкур семинар барчамиз учун манзур бӯлди. Бу эса миллий армиямизда кечаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, шунингдек ёшларимизни миллий истиқлол ғояларига садоқат, ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бӯйича халқимиз юрагига етиб борадиган сермазмун, таҳлилий материаллар тайёрлашимизга катта ёрдам беради, – дейди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Наманган вилояти бӯлими раиси Раҳимжон Ирисов.

 

Мухбир Э. Отамуродов.

"Medical Express" фотомухбири томонидан суратга олинган.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz