Ru De En

Асосан сувда яшовчи қушлар учун қўним ҳисобланган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудудлар тўғрисида

Ўзбекистон экологик ҳаракати ва Ўзбекистон қушларни ҳимоя қилиш жамияти ҳамкорлигида муҳим экологик сана 2 февраль – “Асосан сувда яшовчи қушлар учун қўним ҳисобланган халқаро аҳамиятга эга сув-ботқоқ ҳудудлар тўғрисида” ги халқаро Конвенция қабул қилинганлигининг 43 йиллигига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Конунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзолари, табиатни муҳофаза қилиш йўналишидаги ташкилотлар мутахассислари, олимлар ва экспертлар, халқаро ташкилотлар, экология ва тиббиёт соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, Экоҳаракат фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Давра суҳбатида Ўзбекистон қушларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги  нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди грант лойиҳаси доирасида тайёрланган биологик хилма-хил ресурслардан барқарор фойдаланишга йўналтирилган Таълимга оид материаллар тўпламининг тақдимоти бўлиб ӯтди.

            Маърузачилар таъкидлаганидек, сайерамизнинг барқарор ривожланишида сув-ботқоқли ҳудудлар алоҳида аҳамиятга эга. Бундай ҳудудларга сувли ва ботқоқ шароитига мослашган ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига эга бўлган, чуқурлиги турли хил сувли ва ботқоқли жойлар киради.

            Давра суҳбатида “Соғлом бола йили” - да узлуксиз экологик таълим ва тарбия тизимини ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб килиш ва атроф-муҳит холатини яхшилаш муҳим ахамият касб этиши алоҳида таъкидланди. Тақдимоти ўтказилган Таълимга оид материаллар тўплами мактаб, лицей ҳамда коллеж ўқувчилари ва талабаларнинг экологик билимларини оширишга, биологик хилма-хил ресурслардан барқарор фойдаланиш борасидаги билимларини шакллантиришга ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бӯлиш туйғуларини кучайтиришга йўналтирилгандир.                                                                                     

            Тадбир якунида билдирилган таклифлар асосида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

«Medical Express» мухбири.

«Medical Express» фотомухбири томонидан суратга олинган.


 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz