Ru De En

Инсон соғлиғи – олий саодат

Табобат илмининг султони, буюк аждодимиз Ибн Сино агар чанг ва ғубор бўлмаса, инсон минг йил яшар эди, деган хулосага келган экан. Бобокалонимизнинг бу қанотли ибораси атроф-муҳитни асраб-авайлаш, одамларнинг соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва ҳаётдан завқланиб, роҳатланиб яшашга даъват этади.

Албатта, ҳар ким узоқ умр кўришни, бахтли ва саодатли ҳаёт кечиришни, орзу-ниятлари рўёбга чиқишини истайди. Аммо бу истаклар фақат кўнгил хоҳиши билангина амалга ошмайди. Қачонки, инсон қадр-қиммати улуғланса, турмуш тарзимизда соғлом муҳит ҳукмрон бўлса, шундагина умрнинг мазасини тотиш, мазмуни ҳақида сўз юритиш мумкин. Бу ҳақиқатни биз мустақиллик туфайли янада теранроқ англаб етдик. Мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ халқ саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан ва маънан баркамол авлодни вояга етказиш масасласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиб, бу борада ҳавас қилса арзигулик натижаларга эришилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам, истиқлол йилларида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш натижасида юртимизда–бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказларидан бошлаб, мураккаб юқори техналогияли тиббий хизматлар кўрсатувчи республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларигача  барча даражаларни қамраб олган аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг яхлит ва самарали ташкилий тузилмаси яратилди.

 

Продолжение читайте в новом выпуске журнала "Medical Express" №3 2013.


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz