Ru De En

Фидоий, меҳрибон ва дилкаш

Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази шифокорлари халқимизнинг ана шундай эътирофига сазовор бўлиш учун астойдил фаолият кўрсатишмоқда

Бугун юртимизда эл саломатлигини асраш, маънан етук ва жисмонан соғлом авлод камолга етишини таъминлаш масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида аҳамият қаратилмоқда. Жойлардаги тиббиёт муассасаларида энг мукаммал  шарт-шароитлар, замонавий имкониятлар яратиш ва шу орқали тиббий хизмат сифатини ошириш борасидаги амалий саъй-ҳаракатлар бунинг ёрқин далилидир. Айниқса, Президентимиз Фармонига мувофиқ қабул қилинган ва босқичма-босқич амалга оширилаётган Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга оид Давлат дастури кўплаб ютуқлар, ижобий натижалар асоси бўлди. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатга мувофиқ, қатор ихтисослаштирилган шифо масканлари фаолияти йўлга қўйилиб, уларнинг жаҳон андозалари даражасидаги тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланганлиги хасталикка аниқ ташхис қўйиб, самарали муолажа усулларини қўллаш имконини бермоқда. Хусусан, юртимизда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг ўзига хос тизими шакллантирилганлиги ва аҳолига тезкор равишда сифатли тиббий хизмат кўрсатилаётгани ҳар қанча эътирофу таҳсинга лойиқ.

 

 

Продолжение читайте в новом номере №2 2013 "Medical Express"


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz