Танлов якунланди
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимларининг республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.Алимов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси М.Хўжамбердиев ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида халқимиз саломатлигини асраш борасида яратилган миллий модель бераётган юксак самаралар жаҳонда юксак эътироф этилаётганини таъкидлади. Тиббиёт соҳасини изчил, босқичма-босқич ва тизимли ислоҳ этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар баркамол авлодни вояга етказиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказиб келинаётган анъанавий танловнинг жорий йилдаги натижаларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасининг Рашид Норбоев раҳбарлик қилаётган тез тиббий ёрдам бўлими “Энг намунали тез тиббиёт ёрдам станцияси” деб топилди. Унга бош соврин – “Дамас” автоамбулансининг калити топширилди.
Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Самарқанд филиали тез тиббий ёрдам станцияси 3-бўлим шифокори Мавжуда Мардонова "Тез тиббий ёрдам станциясининг энг малакали шифокори", Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам маркази ҳайдовчиси Содиқжон Хўжаев "Тез тиббий ёрдам станциясининг энг интизомли ҳайдовчиси" номинациясида ғолиб бўлди.
Назокат Усмонова, Сарвар Ўрмонов (сурат).
.jpg)

.jpg)
.jpg)
.jpg)

.jpg)

.jpg)
.jpg)

.jpg)

Фото корр. «Medical Express».