Ru De En

Мехрибон, гамхур, фидоий

Республика ихтисослаштирилган Урология маркази жамоаси халқимизнинг ана шундай эътирофига сазовор бўлишдек эзгу мақсад йўлида фаолият кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда эл соғлиғи муҳофазасига эътибор масаласи устувор аҳамият касб этади. Бугунги кунда тиббиёт тизимида амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар натижасида энг замонавий даволаш-ташхис ускуналари билан жиҳозланган шифо масканлари барпо этилиб, тиббий хизмат сифати тобора такомиллаштириб
борилмоқда.

Айниқса, жойларда ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолияти йўлга қўйилиб, ушбу муассасалар жаҳон андозаларига мос шарт-шароитлар билан тўлиқ таъминланганлиги боис кўплаб оғир хасталикларнинг олдини олиш, шунингдек, касалликни барвақт аниқлаш ва уни ўз вақтида самарали даволашга эришилаётир.

 

Более подробно читайте в новом выпуске журнала №4 2012.


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz