Ru De En

“Дўрмон” қишлоқ врачлик пункти ишга туширилди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида “Дўрмон” қишлоқ врачлик пункти ишга туширилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли мазкур шифо маскани ҳудуддаги 2 минг 950 нафар аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда. Туғиш ёшдаги аёллар саломатлигини назорат қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва тиббий маданиятни тарғиб қилиш мазкур муассаса тиббиёт ходимларининг доимий эътиборида. ҚВПдаги физиотерапия, муолажа, лаборатория, зарарсизлантириш хонаси, дорихона ва 2 ўринли кундузги даволаниш хонаси замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган. Даволаш ва тиббий кўрик ишларини олиб бориш учун барча қулайлик ва шароит яратилган.

 

Тоҳир Истатов (сурат).

uza.uz


© Все права защищены 2026г. E-mail: journal@medicalexpress.uz