Тиббий хизмат сифати ошмоқда
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2009 йил 21 майда қабул қилинган “Тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизими фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори аҳолининг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиалининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиши самарасида бу ерда тез тиббий хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражада ошди. Филиал замонавий тиббий асбоб-ускуналар, дори-дармон ва махсус жиҳозланган тиббий транспорт воситалари билан таъминланган. 350 ўринга мўлжалланган тиббий муассасада беморларга тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, даволаш ва жарроҳлик амалиётлари юқори малакали шифокорлар томонидан амалга оширилмоқда.
Ҳотам Мамадалиев (сурат).