Ru De En

“КITOB OLAMI” савдо мажмуасида “Бола тафаккури ва ижодий қобилиятини ривожлантириш хизматида энг янги самарали усуллар” мавзуида тадбир

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 193-сонли қарори асосида юртимизда 2015 йилнинг 2 ноябрида фаолият бошлаган “КITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасида айни пайтда 3 000 номдаги 30 000 мингдан зиёд 18 жанрда адабиётлар мавжуд. Бугунги кунда республикамизда мавжуд 110 та нашриёт ҳамда 100 га яқин муаллифлар билан ҳамкорлик қилаётган мажмуа улар томонидан нашр этилган ҳар томонлама замон талаблари ва давр руҳига мос китоб маҳсулотларини китобхонларга тақдим этиб келаяпти.

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида  белгилаб берилган ҳар бир вазифа энг олий мақсад – фарзандларимизда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг таълим-тарбиясини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Жорий йилнинг 7 май куни “КITOB OLAMI”   маънавий-маърифий савдо мажмуасида “Nobelis” инновацион таълим маркази билан ҳамкорликда   “Энг янги самарали усуллар – бола тафаккури ва ижодий қобилиятини ривожлантириш хизматида” мавзуида  тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда 2016 йилдан бери фаолият юритиб келаётган “Nobelis” инновацион таълим марказининг болани ривожлантиришнинг энг самарали ва оммабоп усулларидан бири – Meнтал арифметикаси ҳақида атрофлича маълумот берилиб, у боланинг ақлий, коммуникатив, ижодий ва етакчилик қобилиятларини уйғун ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган дастур эканлиги, Ментал арифметикаси билан шуғулланиш давомида бола мураккаб арифметик амалларни бажаришни ўрганибгина қолмай, балки хотира, мантиқ, диққатни жамлаш, қарор қабул қилиш тезлиги, ноодатий фикрлаш, ўзига ишониш каби хислатларни ҳам ривожлантириши таъкидланди.

Тадбир доирасида  “КITOB OLAMI” нинг жажжи меҳмонларига “Nobelis” нинг тажрибали ўқитувчилари ёрдамида тез оғзаки ҳисоблаш ва тафаккурни ривожлантириш имконини берадиган услублар намойиш этилди.

Мирзо Улуғбек туман мактаблари директорлари, “КITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси, ОАВ вакиллари иштирок этган мазкур тадбир давомида ўсиб келаётган авлодни китоб мутолаасига ўргатиш зарурлиги таъкидланди, уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини ўстиришда китобнинг аҳамияти  ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

 

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот  хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2024г. E-mail: journal@medicalexpress.uz