Ru De En

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуасида “Хотира -муқаддас” мавзусида ижодий учрашув

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бошчилигида юртимизда илк бор “KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ташкил этилди. Мажмуа ўз фаолиятини 2015 йилнинг 2 ноябрь кунидан бошлади. Айни пайтда 3 000 номдаги 30 000 мингдан зиёд 18 жанрдаги адабиётлар мавжуд.

Бугунги кунда “KITOB OLAMI” Савдо мажмуасида республикада мавжуд 110 та  нашриёт ҳамда 100 га яқин муаллифлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Улар томонидан нашр этилган ҳар томонлама замон талабларига мос  китоб маҳсулотлари савдо мажмуасида ўз эгасини топмоқда.     

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат Дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида  белгилаб берилган ҳар бир вазифа энг олий мақсад – фарзандларимизда китобга бўлган қизиқишни ошириш, уларнинг таълим-тарбиясини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

 Мажмуада  “Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган “Хотира –муқаддас”   мавзусида ижодий учрашув ҳамда Саидакбар Ризаевнинг “Шароф Рашидов. “Штрихи к портрету”  китоби  тақдимоти бўлиб ўтди. 

 Тадбирда Ўзбекистон  “Ветеран” жангчи-фахрийлар ва ногиронлар бирлашмаси аъзоси, полковник Рауф Пардаев, Ўзбекистон Халқ артистлари Риҳси Иброҳимова ва Тўти Юсупова  иштирок этишди.  Учрашув ҳамда  китоб тақдимоти   ёш китобхонларда  катта қизиқиш уйғотди.  Меҳмонлар урушнинг аянчли оқибатлари, ўз бошидан кечирган воқеаларни хотирладилар.

Тошкент вилояти халқ таълими  ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Институти тингловчилари билан савол-жавоблар ўтказилган тадбир давомида бугунги ҳаётимизда китобнинг аҳамияти ҳамда ўсиб келаётган авлодни ёшлигидан китоб мутолаасига ўргатиш, уларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини ўстиришда ўқиш, ўрганиш ғоят зарурлиги таъкидланди. 

“KITOB OLAMI” маънавий-маърифий савдо мажмуаси ахборот  хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 


© Все права защищены 2024г. E-mail: journal@medicalexpress.uz